Тожикистон ТИВ ОАВ вакилларига мурожаат билан чиқди
Тожикистон томони республика фуқароларининг терактга алоқадорлиги ҳақида Россия томонидан расмий хабар олмаган, дейилади ТИВ баёнотида.
Рус нашрлари «Крокус»да отишма уюштирганлар Тожикистон фуқаролари экани ҳақида хабар тарқатганди.
Шу боисдан Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ОАВ вакилларига мурожаат билан чиқди.
«Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!
Москвадаги «Krokus City» концерт мажмуасида юз берган теракт муносабати билан Тожикистон фуқароларининг ушбу ҳаракатга алоқадорлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатишга масъулият билан ёндашишингизни сўраймиз.
Терактда Тожикистон фуқароларининг иштироки ҳақида тарқалаётган маълумотлар тасдиқланмаган ва асоссиздир. Шу боис ҳам хабар беришда расмий маълумотларга таянишингизни маслаҳат берамиз.
Ёдда тутингки, текширилмаган ва ишончсиз маълумотларнинг тарқалиши айни пайтда мамлакатдан ташқарида бўлиб турган Тожикистон фуқароларига зарар етказиши мумкин», дейилади ТИВ мурожаатида.
Мавзуга оид
22:34 / 11.09.2024
Тожикистон муфтийси ҳужумга учради
21:41 / 10.09.2024
Тожикистон ўз фуқароларига Россияга сафар қилмасликни тавсия этди
20:00 / 02.09.2024
Имомали Раҳмон болалар ва ўқитувчиларни ўзини кутиб олиш тадбирларига чақиришни тақиқлади
08:47 / 30.08.2024