Иқтисодиёт | 13:14 / 24.03.2024
14326
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон 52 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди
Январ ва феврал ойларида ярим миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-феврал ойларида 519,4 млн долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 14,3 фоизиини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга ошган.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,4 фоиз), калава-ип (47,7 фоиз) асосий улушни эгаллаган.
2024 йилнинг январ-феврал ойларида 496 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 52 та давлатига экспорт қилинган.
Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:
- Калава-ип – 247,8 млн;
- Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 194,4 млн;
- Трикотаж матолар – 42,8 млн;
- Газламалар – 26,8 млн;
- Пайпоқ маҳсулотлари – 7,7 млн долларга экспорт қилинган.
Мавзуга оид
20:58 / 19.09.2024
Марғилонда “Атлас байрами” халқаро фестивали бошланди
10:20 / 19.09.2024
Италияда Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари савдо уйи очилди
10:08 / 02.09.2024
7 ойда Ўзбекистонга 4 млндан ортиқ турист келди
12:30 / 01.09.2024