Ўзбекистон | 18:55 / 27.03.2024
30881
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Kia Ўзбекистон бозорига Sonet ихчам шаҳар кроссоверини чиқармоқда

2024 йилнинг 27 март санасида ADM Global компаниялар гуруҳи Kia Sonet’нинг пилот ишлаб чиқарилиши муваффақиятли якунлаганини ва Sonet автомобилларининг илк партиясининг ишлаб чиқарилиши бошлаганини эълон қилди. Ушбу кроссовер Ўзбекистон ҳудудида, Жиззахда пайвандлаш ва кузовни бўялишини назарда тутувчи тўлиқ технологик цикл (CKD) бўйича ишлаб чиқарилган Kia’нинг илк моделига айланади. Айни вақтда ADM заводининг энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган ва йилига 100 000 тагача Sonet автомобилларини ишлаб чиқаришга қодир бўлган янги ишлаб чиқариш линиясида ишга тушириш-созлаш ишлари якунланмоқда. Лойиҳа доирасида бир неча ўнлаб турли компонентлар, узеллар ишлаб чиқарилиши ва ишлаб чиқариш операциялари маҳаллийлаштирилади.

 

"Тўлиқ ишлаб чиқариш циклида ишловчи заводнинг очилиши – бу нафақат маҳаллий автомобилсозлик саноатининг ривожланишидаги муҳим қадамдир, балки илгари Ўзбекистонда сира амалга оширилмаган лойиҳадир. Заводнинг қурилиши ADM Global’нинг - инновацион ривожланишни давом эттириш ва барча жаҳон стандартларига жавоб берадиган юқори сифатли ва замонавий автомобилларни ишлаб чиқариш, мижозлар учун сервисни такомиллаштириш ва ўз маҳоратимизни доимий равишда ошириб бориш стратегиясини акс эттиради” – деб ўз нутқида таъкидлади Бош директор Данияр Давлетияров.

Kia Sonet ихчам замонавий шаҳар кроссовери ёш авлод учун яратилган. Ҳатто моделнинг номи ҳам бу ҳолатда ўзини ифодаламоқда: Sonet – бу ёшларга яхши таниш бўлган иккита SOcial NETwork сўзларининг комбинациясидир. Келажакнинг ёш, иззатталаб етакчиларига қаратилган ушбу сўнгги урфдаги шаҳар муҳити учун мос кроссовер замонавий дизайн, қулайлик ва шинамликни, илғор юқори технологияли ечимларни таклиф этади. Буларнинг барчаси уни тобора оммалашиб бораётган – "смарт кроссоверлар" тоифасига киритишга имкон беради.

Кичик ўлчамларига қарамай, Kia Sonet кроссоверлари ва йўлтанламасларига хос бўлган барча "оилавий" хусусиятларга эга бўлди. Жуда таниқли бўлган "Йўлбарс табассуми" радиатор панжараси дизайнининг корпоратив услуби, комплектациясидан қатъи назар, автомобилга ўрнатиладиган ёруғликдиодли оптикаси, Kia’нинг энг янги ва тезда мижозларимизга манзур бўлган услублардан бири "юрак уриши" (Heart beat) услубида яратилган. Дизайнерлар Sonet’ни "қалби ёш бўлганлар учун мос автомобил" концепциясига таяниб яратганлар. Сўнгги урфдаги ва спортча ташқи кўриниши эътиборни ўзига жалб этади, кроссоверларга хос бўлган "йўлтанламас" ташқи безак элементлари эса Sonet’га янада дадил ва қатъиятли кўриниш бахш этади. Ушбу сегмент учун катта бўлган 205 мм га тенг ер сатҳидан баландлик, шаҳар кроссовери учраши мумкин бўлган деярли ҳар қандай вазиятда ўзингизни ишончли ҳис қилишингизга имкон беради.

Kia Sonet’нинг интерерида кўплаб ўта жозибали ечимлар кўзда тутилган. Шаҳарда истиқомат қилувчи замонавий инсонга сўнгги "интеграциялашган" услубда яратилган қурилмалар панели ва мультимедиа тизими экранининг комбинациясини, ранг танлаш имкониятига эга салоннинг "атмосферали" ёритилишини, мобил қурилмаларнинг симсиз зарядлаш панели, ҳам олд, ҳам орқа қаторлар учун USB портларининг мавжудлигини маъқул бўлиши аниқ. Sonet’да премиум тоифали Bose аудио тизими мавжуд, бу эса ихчам кроссоверлар сегментида кам учрайдиган ҳолдир. Одатда юқори сегментдаги автомобилларга хос бўлган яна бир опция – бу олд ўриндиқлар вентиляцияси тизимидир.

Sonet 1,5 MPI тўрт цилиндрли тақсимланган ёнилғи пуркалиишига эга бўлган атмосферали двигател 115 от кучига тенг максимал қувватга эга ва олти поғонали механик ёки вариаторли трансмиссия билан бирга ишлайди. Ҳайдовчи " Drive Mode Select" ҳаракатланиш режимини танлаш тизимидан фойдаланган ҳолда автомобилнинг "характерини" ўз хоҳишига кўра созлаш имкониятига эга. Трансмиссия селекторининг чарм қопламаси эса ундан фойдаланишни янада ёқимли қилиб, интерерни кўркамлаштиради.

Kia автомобилларининг анъанавий ишончлилиги ишлаб чиқарувчига – 5 йил ёки 150 000 километр юриш учун завод кафолати жозибали шартларини белгилаш имконини яратади. Бу шартлар Жиззахдаги заводда ишлаб чиқарилган ихчам Sonet кроссоверига ҳам тааллуқлидир.

Kia Sonet учун нархлар 200 миллион сўмдан бошланади. Аниқ комплектациялар ва нархлар апрел ойида эълон қилинади.

 

Телефон: +998 (55) 500-83-33

Сайт | Instagram | Telegram | Telegram-бот

 

Мавзуга оид