Ўзбекистон | 09:30 / 29.03.2024
18008
1 дақиқада ўқилади

Президент Наманганда яшовчи 108 ёшли Иброҳимжон Хўжаевга Traverse автомашинасини совға қилди

Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган Ҳайит байрами муносабати билан президент нуроний Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаевга Traverse автомашинасини туҳфа қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 108 ёшли наманганлик нуронийга байрам туҳфасини юборди.

Яқинда президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифи чоғида ифторликда иштирок этиб, кайвони нуронийлар билан мулоқотда бўлганди. 

Namangan24 канали хабарига кўра, Наманган туманидаги Муллакудинг қишлоғида истиқомат қилувчи 108 ёшли Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаев давлат раҳбари ҳақига дуода бўлганди.

Рамазон ойи ва яқинлашиб келаётган Ҳайит байрами муносабати билан президент нуроний Иброҳимжон ҳожи ота Хўжаевга Traverse автомашинасини туҳфа қилди, дейилади хабарда

.

Мавзуга оид