Ўзбекистон | 07:09 / 29.03.2024
6822
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди

Ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасига ҳам эга бўлмаган.

Фото: ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 27 март куни Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси автомашина салон қисмига рухсатномасиз милтилловчи (мигалка) чироқ ўрнатиб, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши  ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур видео ўрганилиб, ушбу автомашина ҳайдовчисига нисбатан МЖтКнинг 128-5-135-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

Ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмагани сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

“Ҳайдовчи, унутманг йўл ўйин майдони эмас. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Мавзуга оид