Жамият | 20:23 / 02.04.2024
32721
2 дақиқада ўқилади

Урганч туманида иккита гуруҳ ўртасидаги оммавий жанжалнинг олди олинди

Гуруҳ таркибида бўлган 2 нафар шахс ўртасида келиб чиққан ўзаро низони танишларни жалб қилган ҳолда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳал қилишга уринган. 

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Хоразм вилоятининг Урганч туманида оммавий жанжалнинг олди олинди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ хабар берди. 

Қайд қилинишича, 31 март куни ИИБ Тезкор-қидирув хизматига Урганч тумани, «Боғдорчи» маҳалласи ҳудудида 30 нафарга яқин фуқаро ўзаро гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашишни режалаштиргани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган вилоят ИИБ ва ДХХ бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу гуруҳлар ўртасида режалаштирилган ўзаро жанжалнинг олди олинган. Аниқланишича, ушбу икки гуруҳ таркибида бўлган 2 нафар шахс ўртасида келиб чиққан ўзаро низони танишларни жалб қилган ҳолда, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳал қилишга уринган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, 9 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган, шунингдек ҳодиса иштирокчиси бўлган яна 6 нафар шахс Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- (Майда безорилик) ва 194-моддаларига (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) асосан 15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинган.

Мавзуга оид