Исроилдан ЦАҲАЛнинг гуманитар колоннага ҳужумини текшириш талаб қилинмоқда
Ғарб давлатлари Исроилни Ғазо секторида 7 кишининг ҳаётига зомин бўлган гуманитар карвонга қилинган ҳужумни зудлик билан текширишга чақирди.
Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Исроилни Ғазо секторида World Central Kitchen (WCK) ёрдам колоннасига ЦАҲАЛ ҳужумини тез ва ҳар томонлама текширишга чақирди. Бу ҳақда Бербок 2 апрел, сешанба куни X ижтимоий тармоғида ёзган.
«Исроил ҳукумати бу даҳшатли воқеани зудлик билан ва ҳар томонлама текшириши керак. Гуманитар ходимлар ўзининг муҳим ишини бутун дунё бўйлаб, шунингдек, Ғазо секторида хавфсиз бажара олиши керак. Биз Исроил ҳукуматини можароларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўришга чақирамиз. Бундай воқеалар содир бўлишига йўл қўйиб бўлмайди», — деб ёзган Бербок. Полша Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, ҳалок бўлганлар орасида мамлакат фуқароси борлигини билдириб, зарбани «муросасиз» текширишга чақирди.
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон исроиллик ҳамкасби билан суҳбатда Ғазо секторида гуманитар ташкилотлар ходимлари, жумладан, уч Британия фуқаросининг ўлими «бутунлай қабул қилиб бўлмас ҳолат» эканини таъкидлади. «Исроил бу қандай содир бўлганини зудлик билан тушунтириши ва жойларда гуманитар ходимлар хавфсизлигини таъминлаш учун катта ўзгаришлар киритиши керак», - деб ёзди Кэмерон.
Оқ уй матбуот котибининг айтишича, АҚШ маъмурияти гуманитар ходимларнинг ўлими ҳақида хабар топиб, «ғазабланган» ва Байден «Исроилга гуманитар ташкилотлар ходимлари ҳимоя қилиниши кераклиги ҳақидаги хабарни етказишга» ваъда берган.
ЦАҲАЛнинг гуманитар карвонга зарбаси
WCK маълумотларига кўра, ЦАҲАЛ қўшинлари Ғазо сектори марказидаги Дайр ал-Балахдан жанубда уларнинг карвонига зарба берганида ташкилот етти нафар аъзоси ҳалок бўлган. Автомобиллар денгиз орқали Ғазо секторига олиб келинган 100 тонналик инсонпарварлик ёрдамини жойига етказгандан сўнг қайтиб кетаётган эди. Шу билан бирга, WCK колонна ҳаракати Исроил ҳарбийлари билан мувофиқлаштирилганини таъкидлади.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўз видеомурожаатида исроиллик ҳарбийларнинг Ғазо секторида бегуноҳ одамларга «беихтиёр» зарба берганини «фожиали воқеа» деб атади. «Бу уруш пайтида содир бўлди. Биз буни диққат билан ўрганмоқдамиз, ҳалок бўлган хорижликлар ҳукумати билан алоқадамиз ва бу яна такрорланмаслиги учун ҳамма нарсани қиламиз», - деди Нетаняҳу.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 32 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Мавзуга оид
12:00
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024
Ливан: Исроилнинг UNIFIL ва Ливан армияси ҳарбийларига ҳужумлари уруш жиноятлари ҳисобланади
17:40 / 08.11.2024
«Маккаби» мухлислари Амстердамда Фаластин байроғини ёқиб, тартибсизлик келтириб чиқаришди ва сўнг таксичилар тақибига учрашди
17:32 / 08.11.2024