Ўзбекистонда Telegram монетизацияси ишга туширилиши қонунийлиги ўрганилмоқда
Агар қонун бузилиши ҳолати аниқланса, бунга ёрдам берган провайдер жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ўзбекистонда Telegram монетизацияси йўлга қўйилишининг қонунийлиги ўрганилмоқда, бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Вячеслав Пак маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, агар қонун бузилиши ҳолати кузатилса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилади. Бунда қандайдир провайдер ёки кимдир уларга бу борада ёрдам берса, қонун бўйича жавобгарликка тортилади.
Шунингдек, Пак Ўзбекистонда Telegram офисининг очилиши регуляторга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонун бузилиш ҳолатларида жазолаш имконини беришини таъкидлади.
«Telegram Ўзбекистон қонунчилигига, жумладан, қонунларимиз ва чекловларимизга риоя қилиши, солиқ тўлаши ва мамлакатда серверларга эга бўлиши керак. Бу фуқароларимизни ҳимоя қилади ва Ўзбекистон иқтисодиёти учун ишлайди», деди у.
Аввалроқ Telegram канал эгалари учун монетизацияни ишга туширган эди. Унга кўра, мингдан ортиқ обуначига эга оммавий канал эгаси ўз каналида намойиш этилган рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизини олиши мумкин. Тўлов фақат рақамли криптовалюта TON билан амалга оширилади.
Монетизация дастури Россия, Украина, Фаластин, Германия ва Исроилдан бошқа давлатларда ишлайди.
Мавзуга оид
20:17
Telegram турли мамлакатларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қила бошлади
10:02 / 19.09.2024
Telegram’дан сохта ҳавола жўнатиб ўзганинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди
23:29 / 18.09.2024
Дуров фарзандларининг онаси Telegram активларига даъво қилмоқда
23:17 / 10.09.2024