Ўзбекистон | 16:59 / 06.04.2024
5348
1 дақиқада ўқилади

Тошкент амалий фанлар университетида китобхонлик ҳафталиги бошланди 

Тошкент амалий фанлар университетида “Китоб — беминнат устоз” деб номланган китобхонлик ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. 

Фото: Тошкент амалий фанлар университети

Ушбу ҳафталикда университет раҳбарияти, ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишмоқда. Китобхонлик ҳафталиги тадбирида юздан зиёд адабий-бадиий китоблар ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Бундай ярмаркаларни ўтказиш орқали Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф- асраб-авайлаш мавзуларидаги адабиётлар билан ёшларимизни яқиндан таништириш мақсад қилинган. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид