Ўзбекистон | 14:50 / 08.04.2024
10695
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 3 ойда мингдан ортиқ аёл фоҳишалик билан шуғуллангани аниқланди

Тошкент шаҳри ИИББ маълум қилишича, январ-март ойларида 1068 нафар аёл фоҳишалик билан шуғуллангани учун қўлга олинган. 

Тошкент шаҳри ИИББ 2024 йилнинг дастлабки 3 ойида 1068 нафар аёл фоҳишалик билан шуғуллангани учун қўлга олингани ҳақида хабар берди.

«Ўрганишлар жараёнида аниқланишича, жавобгарликка тортилганларнинг 92,8 фоизи (992) нафари вилоятлардан келиб, бу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этган», — дейилади ИИББ хабарида.

Бундан ташқари, 209 кишига нисбатан қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган

Фоҳишалик билан шуғулланиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига кўра маъмурий ҳуқуқбузарлик деб баҳоланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Мавзуга оид