Бўрижарда чўкиб кетган учинчи қурбон ҳам топилди
Тошкентдаги Бўрижар каналида оқиб кетиб вафот этган аёл ва унинг 5 ёшли фарзанди Россия фуқаролари, чўккан учинчи одам – ўрта ёшлардаги хитойлик эркак экани маълум бўлди.
10 апрел куни Тошкентдаги Бўрижар каналининг Чилонзор туманидан оқиб ўтувчи қисмида уч киши чўкиб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Kun.uz'га маълум бўлишича, қурбонлардан икки нафари – она-бола (бирламчи хабарда улар қариндош эмаслиги айтилганди). Кейинроқ жасади топилган учинчи қурбон – эркак эса уларни қутқармоқчи бўлган.
Воқеа тафсилотларидан хабардор манбанинг билдиришича, 5 ёшли бола қирғоқда ўйнаб, тасодифан сувга тушиб кетган. Уни кўрган эркак болани қутқариш учун сувга сакраган, бироқ кучли оқим туфайли у ҳам чўкиб кетган. Боланинг онаси ҳам уларни қутқармоқчи бўлиб, ёрдам беришга ҳаракат қилган, лекин уни ҳам сув оқими олиб кетган.
Чўкиб кетган 35 яшар аёл ва 5 яшар бола Россия фуқаролари бўлган. Учинчи қурбон ўрта ёшлардаги Хитой фуқароси экани аниқланди.
Ҳозирда учала жасад ҳам сувдан олиб чиқилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024
Тошкентда тезлиги юқори BYD мактаб ўқувчисини уриб юборди
18:58 / 19.09.2024