Иқтисодиёт | 15:18 / 13.04.2024
3305
1 дақиқада ўқилади

Кувайт Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга сармоя киритмоқчи

Кувайтлик инвесторлар билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Фото: ЎзА

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда Кувайтнинг Marafie Group компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Marafie Group ҳолдинг компанияси бош директори, Al-Tijaria компанияси бошқарув кенгаши раиси Абдулҳаким Марафи Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳаларга сармоялар киритишга тайёрлигини маълум қилди.

"Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва ҳўл мевалардан турли концентратлар тайёрлаш, меҳмонхона бизнеси, банк, туризм ва бошқа соҳаларга сармоя киритишдан манфаатдормиз", деди у.

Музокаралар якунида Marafie Group компанияси делегациясининг жорий йил 14-15 апрел кунлари Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш ва  ва сафар давомида Тошкентда сармоя киритишнинг аниқ йўналишлари  бўйича тегишли ташкилотлар билан учрашувлар ўтказиш бўйича келишиб олинди.

Мавзуга оид