YouTube вояга етмаганлар учун шарҳ қолдириш имкониятини чеклайди
Чеклов функцияси яқин ҳафталарда платформада пайдо бўлади.
YouTube видеолар остида изоҳлар қолдириш бўйича янги чекловни жорий қилади. Бу сафар платформа видеолар ва стримлар остида вояга етмаган шахсларнинг изоҳ қолдириш имкониятини чекламоқчи. Бироқ ёш болалар изоҳ қолдира олмаса-да, мавжуд қолдириган изоҳ-шарҳларни чекловларсиз ўқиши мумкин.
Бу чеклов функцияси YouTube'нинг “Ота-она назорати” бўлимида пайдо бўлади. Яъни изоҳ қолдириш имкониятини чеклаш ота-она ихтиёрида қолади. Шунда ҳам бундан вояга етмаган шахснинг аккаунти оилавий аккаунтга боғланган ҳолатдагина фойдаланиш мумкин.
Агар вояга етмаган шахслар ёшини катта қилиб кўрсатган бўлса, табиийки бу чеклов уларга таъсир қилмайди.
Ушбу функция яқин ҳафталарда YouTube'да пайдо бўлади. У амалга киритилгандан сўнг барча вояга етмаган шахслар профилида автоматик равишда ишлай бошлайди.
Мавзуга оид
23:50 / 06.09.2024
YouTube ўсмирларнинг вазн ва фитнесга оид видеоларни кўришини чеклайди
23:05 / 04.09.2024
Россияда YouTubeʼни тезлаштираётган операторларга огоҳлантириш берилди
16:39 / 30.08.2024
Россияда операторлардан YouTube'ни «тезлаштиришни» тўхтатиш талаб қилинди
21:02 / 29.08.2024