Жаҳон | 12:08 / 15.04.2024
8040
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамширалар Британия шифохоналарига ишга жалб қилиниши мумкин

Ўзбекистон элчихонасида Буюк Британияда хориждан юқори малакали шифокорлар ва ҳамшираларни иш билан таъминлашга ихтисослашган Triple West Medical рекрутинг компанияси директори Гурол Махмут билан учрашув ўтказилди.

Фото: ЎзА

"Дунё" хабарига кўра, Британия томони Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакат фуқароларини чет элга тартибли ва хавфсиз ишга жойлаштириш бўйича амалга ошираётган тизимли ишларини юқори баҳолади.

Таъкидланганидек, соҳадаги ислоҳотлар ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини хорижда талабгор бўлишига ҳамда тайёр мутахассис сифатида юқори ойлик маош олишига сабаб бўлмоқда.

"Ўзбекистондан олий тоифадаги шифокорларни ишга жалб қилиш учун ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва улар учун касбий тил кўникмаларини эгаллашлари учун ўқувларни ташкил этишга тайёрмиз. Танловдан ўтган шифокорлар Британиядаги нуфузли шифохоналарда иш билан таъминланадилар", деди у.

Музокаралар якунида Triple West Medical рекрутинг компанияси вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатга амалий сафарини уюштириш ва тегишли давлат идоралари вакиллари билан музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид