Россия эгаллаб олган Токмакнинг ўққа тутилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
Россия томонидан тайинланган маъмурият раҳбари Запорижжя вилоятидаги Токмак шаҳрини ўққа тутишда 16 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Украина қуролли кучлари томонидан Запорижжя вилоятида Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Токмак шаҳрининг ўққа тутилиши натижасида қурбонлар сони 16 кишига етди. Бу ҳақда Россия томонидан тайинланган минтақа «губернатори» Евгений Балицкий 14 апрел, якшанба куни ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. Ҳалок бўлганлар орасида уч нафар бола ҳам бор. Балицкийнинг сўзларига кўра, зарбадан жабрланган 20 кишидан 12 нафари касалхонада оғир аҳволда, яна саккиз киши стационар даволанишга ўтказилган.
Запорижжя вилоятининг Россия томонидан тайинланган маъмурияти раҳбари сўзларига кўра, зарба 12 апрел куни Токмак шаҳридаги кўп хонадонли секторга берилган. Натижада 25 та хусусий сектор ва 9 та кўп қаватли уй газсиз қолган.
Украина қуролли кучлари вакиллари воқеа юзасидан изоҳ бермади.
Мавзуга оид
10:47
Россия 145 та дрон билан Украинанинг йирик шаҳарларига ҳужум қилди
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
15:10 / 09.11.2024
Россияда картошка ва сариёғ нархи кўтарилишда давом этмоқда
14:30 / 09.11.2024