Жаҳон | 12:16 / 16.04.2024
3198
2 дақиқада ўқилади

Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда

Умумий ҳисобда апрел ойида Беларус томонидан Полша чегарасини 3200 марта, 2024 йил бошидан эса 6500 марта ноқонуний кесиб ўтишга уриниш кузатилган, дея қайд этади Полша чегара хизмати.

Фото: Matthias Schrader/AP/picture alliance

Сўнгги икки ҳафта ичида Полша-Беларус чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уринишлар сони ортди. Бу ҳақда 15 апрел, душанба куни Полша чегара хизмати маълум қилди. Ўтган дам олиш кунларининг ўзида 669 та шундай уриниш қайд этилган, дея таъкидлади бўлим.

Умуман олганда, апрел ойида Беларусдан 3200 марта, 2024 йил бошидан буён 6500 марта Полша чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга уриниш юз берди, дея таъкидлаб ўтди Полша чегара хизмати матбуот котиби PAP агентлигига берган интервюсида. Унинг сўзларига кўра, чегарани рухсатсиз кесиб ўтиш ҳолати сифатида мигрантлар тўсиқдан ёки чегарадаги дарёдан ўтиши ҳисобланади, шундан сўнг уларни Полша ҳудудида чегарачилар кутиб олади. «Чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уриниш» шунингдек, чет элликларнинг тўғридан тўғри чегара тўсиғида бўлишини ҳам ўз ичига олади, чунки у Полша ҳудудида жойлашган.

Полша-Беларус чегарасидаги инқироз 

2021 йилда Полша-Беларус чегарасидаги вазият кескинлашганидан сўнг минглаб муҳожирлар Европа Иттифоқи ҳудудига ноқонуний киришга уринганида, Полша Беларус билан чегара томонига 5,5 метр баландликдаги панжара ва электрон кузатув тизимини ўрнатди. Ўшанда ЕИ давлатлари Александр Лукашенкони ғарбга босим ўтказиш учун инқирозли ҳудудлардан Европа чегарасига мигрантларни етказишни ташкил қилишда айблади. 

Мавзуга оид