Оҳангаронда 2 туп тоғ лоласини узган йигит жаримага тортилди
Йигитга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда 1,7 млн сўм табиатга етказилган зарар чораси қўлланган.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тоғ лоласини узган йигитга чора кўрилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят Экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими инспекторлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилган. Рейд давомида туманнинг Четсув маҳалласи тоғли ҳудудида фуқаро И.Э. томонидан Қизил китобга киритилган 2 дона тоғ лоласи узиб олингани аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ҳамда 1,7 млн сўм табиатга етказилган зарар чораси қўлланган.
Олдинроқ Тошкентда Қизил китобга киритилган чўл бургутини сотаётган шахсга чора кўрилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
10:59
Оҳангаронда ўзаро тўқнашган Cobalt машинаси ва Isuzu автобуси ёниб кетди
08:30
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
07:50 / 31.10.2024