Ўзбекистон | 14:45 / 22.04.2024
3079
1 дақиқада ўқилади

Уч ҳудудда 400 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган шахслар аниқланди

Табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навбаҳор туман бўлими томонидан ИИБ ва газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, M-R. МЧЖ масъул шахслари МЧЖ нотурар биносини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан тўғри улаб, жами 155,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Бекобод ва Оҳангарон шаҳар бўлимлари томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган.

Уларда, фуқаролар Т.Х. ва Ж.А. ўз уйларида ташкил этган иссиқхоналарда ясама иситиш қозонларини газ тармоғига тўғридан тўғри улаб, жами 248,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид