Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71 200 долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ва шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Тошкент шаҳрида яшовчи 2 нафар шахс ҳар бир қалбаки АҚШ долларини 7500 сўмдан ҳисоблаб, харидорга қалбаки 18 800 АҚШ долларини 141 млн сўмга сотган вақтларида ушланди. Шунингдек, улардан қўшимча қалбаки 9500 АҚШ доллари ҳам ашёвий далил сифатида олинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Оҳангарон туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида яшовчи, муқаддам одам савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланиб, ҳозирда пробация назоратида бўлган шахс қалбаки 20 минг АҚШ долларини ҳақиқий 14 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, харидорга қалбаки 12 000 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам қалбаки 400 АҚШ доллари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Тезкор тадбир давомида, воқеа жойига бирга келган унинг шериги – Олтиариқ туманида яшовчи, муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина кўздан кечирилганда, унинг салонида ҳам қалбаки 10 500 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди. Тезкор тадбир натижасида жами қалбаки 22 900 АҚШ доллари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда Тошкент туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон вилоятида яшовчи 2 нафар шахс ҳар бир қалбаки 100 АҚШ долларини ҳақиқий 40 АҚШ долларидан ҳисоблаб, харидорга қалбаки 20 000 АҚШ долларини ҳақиқий 8 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Мавзуга оид
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024