Ўзбекистон | 15:00 / 25.04.2024
31785
6 дақиқада ўқилади
Реклама

Asaka Motors International компанияси Ўзбекистонда Opel бренди тақдимотини ўтказди

Фото: Asaka Motors International

Тошкентда Opel моделларининг тақдимоти ўтказилди, уларни Asaka Motors International дистрибьютори орқали сотиб олиш мумкин.

24 апрель куни Renessans Hall Tashkent банкет залида Opel брендининг тақдимотига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Оқшомнинг биринчи ярмида саҳналаштирилган қизиқарли томоша меҳмонларни Германияга элтди, у ерда 160 йил аввал дунёга машҳур бренднинг тарихи бошланганди. Қатнашчилар интерактив шоунинг бир қисмига айландилар ва Opel брендининг тарихини ва бутун дунёга ёйилишини ўз кўзлари билан кузатиш имконига эга бўлдилар. 

Тадбирда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси, доктор Тило Клиннер қутлов сўзи билан чиқди. Шунингдек, меҳмонлар орасида мамлакат вазирликлари ва давлат идоралари вакиллари ҳам бор эди.

Тадбирнинг расмий қисмидан сўнг бренднинг расмий дистрибьютори – Asaka Motors International инновациялар ва Европа сифатининг тажаллиси бўлган шаҳар автомобилларининг эксклюзив моделларини тақдим этди. Меҳмонларга ўз тоифаларининг флагманлари бўлган Opel Mokka ва Opel Corsa, шунингдек Opel Astra хетчбеки тақдим этилди.

Opel Mokka: ихчам йўлтанламаслар оламидаги инқилоб

Иккинчи авлод йўлтанламаси – ихчам Opel Mokka таъсирчан ташқи кўриниши ва минималистик интерьери билан ажралиб туради. Дадил дизайн ва илғор ечимлар туфайли у муносиб равишда ўз тоифасининг етакчиси бўлди. Модель нафис услуб, юқори функционаллик ва такомиллашган хавфсизлик характеристикаларини уйғунлаштиради ва ҳайдовчиларга ноёб машина бошқариш тажрибасини таклиф этади. Бу автомобиль қулайлик ва замонавий технологиялар уйғунлигини қадрлайдиган ғайратли иш одамлари учун махсус яратилгани бежиз эмас.

Opel Corsa: шаҳар жўшқинлиги ва қулайлик рамзи

Opel Corsa — илғор технологиялар ва нозик услубнинг идеал уйғунлиги. Бу автомобиль замонавий шаҳар ҳаётида, айниқса сиз жўшқин, шу билан бирга қулай сайрларни ёқтирадиган бўлсангиз, сизнинг садоқатли йўлдошингиз бўлади.

Opel сотувлари етакчиси, янгиланган Corsa модели ажойиб дизайн ва такомиллашган “масаллиқ”ни уйғунлаштиради. Манзарани ажойиб ёритиб, йўлда ишонч уйғотадиган таъсирчан светодиод фаралар ва орқа чироқлар, букланадиган, иситиладиган кўзгулар, белни ушлаб турувчи, массаж функциясига эга эргономик ўриндиқлар – бу ёрқин турмуш тарзи учун зарур қулайлик ва жўшқинликни таъминловчи янгиланган функцияларнинг бир қисми, холос.

Corsa кўп йиллардан буён шаҳар автомобиллари орасидаги энг оммабоп моделлардан бири бўлиб саналиб келади. Агар сиз ғайрат-шижоатга тўла, янгиликка уннаб кўришга тайёр бўлсангиз, бу автомобиль – сиз учун.

Opel Astra: классика эволюцияси

Афсонавий Opel Astra узоқ йиллардан буён компаниянинг энг кўп сотиладиган атвомобили номини қўлдан бермай келади. Бу ажабланарли эмас: ихчам автомобиллар сегментида янги стандартлар ўрнатган бу модел бугунги кунда илғор технологиялар инновацион дизайнни ўзида уйғунлаштириб, яна ўзининг мукаммаллиги билан ҳайратга солмоқда. Янги Astra сайрнинг ҳар бир босқичида қулайликни таъминлаб, ҳам уни тасарруф этишдан, ҳам бошқаришдан янада кўпроқ мамнуният бағишлайди. Opel Astra классик Европа хетчбекларининг замонавий трендларни унутмайдиган мухлисларига идеал даражада мос келади.

Asaka Motors International компанияси 2021 йилда автомобилларни импорт қилиш ва замонавий ишланмалар асосида янги авлод автомобилларини ишлаб чиқариш мақсадида таъсис этилган. Бугунги кунда компания дунёнинг етакчи брендлари – Opel, Fiat ва Alfa Romeo, шунингдек Хитойнинг Geely брендининг Ўзбекистонда ягона расмий дистрибьютори саналади. Бундан ташқари, Asaka Motors International Хитойнинг премиум тоифадаги EXEED бренди автомобилларини ишлаб чиқаради ва импорт қилади.

Opel Automobile GmbH — дунёдаги энг қадимги ва ҳурматга сазовор автомобиль брендларидан бири. Бугунги кунда яна эътибор марказида ҳамда жаҳон муҳандислик ва дизайнерлик технологиялари ривожига ҳамоҳанг қадам ташлайдиган янги авлод автомобилларини фахр билан тақдим этади. 150 йилдан узоқроқ тарихга эга бренд тинимсиз ўзгариб борувчи автомобиль саноати фонида машҳурлик чўққисида бўлишда давом этмоқда. У ўз мухлисларини илҳомлантириб, сифат ва унумдорликнинг ниҳоятда юқори стандартларини белгилайди.

Asaka Motors International ва Opel илғор технологияларни татбиқ этиб ва дадил ғояларни рўёбга чиқариб, сермаҳсул ҳамкорликни давом эттирмоқдалар. Компаниялар тақдим этган автомобиллар – шунчаки транспорт воситалари эмас, балки илҳом манбаи ва одатий уфқларни кенгайтириш имкониятидир. Улар билан сиз янги йўлларни забт этишга доим шай бўласиз.

Opel'нинг ҳар бир автомобили тўғрисидаги батафсил ахборотни Opel.uz расмий сайтида, шунингдек, дистрибьюторнинг Instagram ва Facebookдаги саҳифаларида топиш мумкин.

Барча тақдим этилган Opel моделларини Тошкент ш., Фарғона йўли кўч., 147 манзилида жойлашган АС МОТО автосалонида, шунингдек бу йилдаёқ бутун мамлакатда очиладиган бренднинг бошқа автосалонларида ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон рақамлари:+998 55 503 77 67; +998 55 503 24 44.

Реклама

Мавзуга оид