Жамият | 17:00 / 25.04.2024
3968
5 дақиқада ўқилади

Cheers жамоаси янги subbrendʼни эълон қилди

Фото: Cheers

Асел Сатенова – EWI маркетинг бўйича директори берган интервюсида Ўзбекистонда снеклар бозори қандай ривожланиб бораётгани ва нима учун инновациялар – янги аудиторияни жалб қилишда асосий омил бўлиб ҳисобланиши ҳақида гапириб берди.

 -  EWI компаниясининг экспертизаси нимада?

-  EWI компанияси Ўзбекистонда газак (снек) маҳсулотлари, хусусан, чипс ишлаб чиқаришни бошлаган биринчи корхоналардан бири бўлиб, бугунги кунда Ўзбекистонда тузли снекларни ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания ҳисобланади. Миллионлаб одамлар бизнинг маҳсулотларимиз билан таниш, биз ўзимизнинг Cheers бренди остида картошка чипларини ишлаб чиқарамиз. Бу маҳсулот нафақат Ўзбекистон бозорида, балки қўшни бозорларга ҳам экспорт қилинмоқда. МДҲ мамлакатлари ҳудудида бренд Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистонда тақдим этилган. Бу йил биз ўз қаторимизни янги маҳсулот – Nachos Cheers subbrend билан кенгайтирмоқдамиз.

-  Номидан ташқари маҳсулот ҳозирги чипслар брендидан нима билан фарқ қилади?

-  Биз маккажўхоридан тайёрланган снекларнинг кўпайиб бораётганини кузатмоқдамиз. Янги маҳсулот учта таъмга эга бўлади - пишлоқ, махсус начос пишлоқ ва дудланган колбаса

-  Янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш жараёнларидаги асосий босқичларни қандай ажратган бўлардингиз?

-  Биз авваломбор, Ўзбекистондаги истеъмолчиларимизни ўрганамиз, уларнинг хоҳиш-истаклари, истеъмол қилиш ҳолатлари, нимани ёқтиришини ва нимани ёқтирмаслигини билиб оламиз. Шунингдек, биз чипслар ишлаб чиқариш тоифаси бўйича халқаро тажрибага эгамиз, бу тажрибага Ўзбекистондан ташқаридаги глобал тенденцияларни ва бошқа бозорларни ўрганиш орқали эришамиз. Мисол учун, АҚШ ва Европада чипс истеъмоли ва уларнинг хилма-хиллиги Ўзбекистонникига қараганда бир неча баробар кенгроқ, демак, бу бозорлардан ўрганиш учун кўп нарса бор. Маҳаллий бозор учун маккажўхори снекларини ишлаб чиқариш мақсадида корхонамиз ишлаб чиқариш қувватини икки баробарга оширди

-  Бугунги кунда ишлаб чиқаришингиз қандай ускуналарда амалга оширилмоқда?

-  Жараёнларнинг сифати ва оптималлаштирилиши биз учун муҳим, шунинг учун ускуналарга сармоя киритиш мунтазам равишда давом этмоқда. Ҳамкорларимиз қаторига АҚШнинг Reading Bakery System компаниясидан чипс ишлаб чиқариш линияси, Япониянинг Ишида компаниясидан қадоқлаш линияси, CEPI компаниясидан Италиянинг хомашё етказиб бериш тизими ва бошқалар киради.

-  Янги маҳсулот истеъмолчилик одатларини қандай ўзгартира олади?

-  Биз ишлаб чиқувчилар гуруҳи билан биргаликда нафақат замонавий харидорнинг эҳтиёжларини қондирадиган, балки уларни олдиндан кўра оладиган янги маҳсулотларни яратамиз. Мисол учун, такомиллаштирилган ишлаб чиқариш линияси ва печда пишириш натижасида бизнинг чипсларимиз 50% камроқ ёғга эга, аммо барибир тўйинган, бой таъмга эга. Биз бу хулосаларни ўсиб бораётган талаб ва истеъмолчиларнинг таъмларга содиқ қолишларидан келиб чиқиб айтишимиз мумкин

-  Маҳсулотингиз сифати доим бир хил, барқарор бўлиб қолишини қандай таъминлайсиз?

-  Биз FSSC 22000 халқаро стандартларига мувофиқ ишлаймиз. Ушбу тизим тайёр маҳсулот сифатини ва олиб келинаётган хом ашёсини назорат қилиш имконини беради (маҳсулотнинг барқарор сифатига эришиш ва у билан фахрланиш, учун сифатли маҳсулотларни танлаб олиш қанчалик катта ва машаққатли меҳнат эканлигини тасаввур ҳам қила олмайсиз).

-  Фикрингиз қандай, истеъмолчи ҳам сизни айнан мана шу сабабларга асосланиб танлайдими?

-  Ўйлайманки, истеъмолчи биз ҳақиқатан ҳам сифат стандартини сақлаб қолаётганимизни тушунади. Шунингдек, Ҳалол сертификатининг муҳимлигини тушунган ҳолда, бизнинг барча маҳсулотларимиз – Cheers ва янги Cheers Nachos – ушбу стандартлар ва талабларга мувофиқ ишлаб чиқарилади

-  Янги маҳсулотлар борасида яқин келажакдаги режаларингиз қандай?

-  Яқин келажакда биз снеклар сегментида яна бир янги линия тайёрлаяпмиз. Ишончим комилки, янги маҳсулот истеъмолчиларимизни қизиқтиради, ҳеч бўлмаганда Ўзбекистон бозорида бундай маҳсулот бўлмаган. Биз ҳар томонлама чуқур таҳлилни бажарган ҳолда, маҳсулотни танладик ва уни маҳаллий истеъмолчимиз ва уларнинг эҳтиёжларини тушунишимиз асосида тайёрладик. Кўп йиллик халқаро тажриба ва замонавий жиҳозланган завод янги маҳсулотимиз Ўзбекистонда ҳам кўпчиликка манзур бўлишига аниқ ишонч бахш этади. Тез орада бу ҳақда бир оз кўпроқ маълумот бера оламиз.

Ва айтиш жоизки, жамоамизнинг яна бир доимий мақсади – МДҲ мамлакатларидаги ўз ўрнимизни мустаҳкамлашга қаратилган.

Реклама ҳуқуқи асосида