Тошкентда МТМ биносини газ тармоғига ноқонуний улаб олган шахслар аниқланди
Айрим ҳудудларда табиий газ тармоғидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “M.4.” оилавий корхонаси раҳбари Х.М. ва бошқалар мактабгача таълим муассасаси биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 1,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Худди шундай, департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган.
Унда, Ch.М. хусусий корхонаси раҳбари М.М. ҳамда ЯТТ Б.Х. темирни қайта ишлаш цехи ва новвойхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига ўғирлик йўли билан улаб, жами 295 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:39 / 24.10.2024