Икки ҳудудда корхоналар қум-шағал хомашёсини ноқонуний қазиб олгани аниқланди
Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, “Н.Т.” корхонаси масъул шахслари Нурота тумани ҳудудида жойлашган “Кўчат” қум-шағал аралашмаси кони атрофидаги ер майдонларидан махсус техникалар ёрдамида ўзбошимчалик билан 17,9 минг куб ҳажмдаги қум-шағал хомашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 232,9 млн сўм зарар етказгани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “М.М." корхонаси масъул шахслари тумандаги муҳофаза зонасига кирувчи ер майдонидан 5,5 минг куб ҳажмдаги қум-шағал хомашёсини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 143,4 млн сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
07:55 / 18.05.2024
Қум қазиб олиб, давлатга 357 млн сўм зарар етказган фуқаро ушланди
08:28 / 03.05.2024
Тошкентда қум-шағал қазиб олаётган 9 кишига 230 млн сўм жарима белгиланди
13:47 / 30.04.2024
Чирчиқ дарёсида қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 80 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
15:25 / 27.03.2024