Оролбўйида кўллар қуриши оқибатига қарши кураш бўйича Юта тажрибаси қўлланиши мумкин
ТИВда АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Музаффар Мадраҳимов АҚШнинг Юта штати Сенати президенти Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон ҳудудлари ва Юта штати ўртасидаги ҳамкорлик салоҳиятидан самарали фойдаланиш, жумладан, томонларни қизиқтирган соҳаларда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Катта тузли кўл (Great Salt Lake) қуриши ва унинг салбий оқибатларига қарши кураш бўйича Юта штати тажрибасини Оролбўйи минтақасида амалий қўллаш масаласида ҳамкорликни йўлга қўйишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Юта штати АҚШнинг ғарбий қисмида жойлашган. Штатнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 2023 йилда 272,5 миллиард АҚШ долларини, шу жумладан, аҳоли жон бошига 62,8 минг долларни ташкил этди. Қишлоқ хўжалиги, туризм, тоғ-кон саноати, энергетика, ахборот технологиялари ва молия штат иқтисодиётининг энг муҳим тармоқлари ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:53 / 28.10.2024
Саида Мирзиёева БМТнинг Ўзбекистондаги доимий резидент-координатори билан учрашди
07:05 / 20.08.2024
Оролбўйида иқлим ўзгариши оқибатини юмшатишга 80 млн доллар берилади
14:16 / 06.06.2024
Орол денгизи бўйлаб 42 км: Оролбўйида экомарафон бўлиб ўтади
11:27 / 13.05.2024