Ўзбекистон | 08:07 / 29.04.2024
2477
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда уч ойда қурилиш корхоналари қанча солиқ тўлагани айтилди

Қурилиш корхоналари I чоракда 2,1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлаган.

Фото: Kun.uz

2024 йил январ-март ойларида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 33 090 та юридик шахс томонидан 2,1 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган

Шундан 262,8 млрд сўми, яъни 12,1 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси қарийб 2,8 трлн сўм, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 18,1 млрд сўм.

Энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхона томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:

  • ҚҚС - 133,4 млрд сўм;
  • ЖШОДС - 41,6 млрд сўм;
  • фойда солиғи - 40,8 млрд сўм;
  • ижтимоий солиқ - 32,6 млрд сўм;
  • мол-мулк солиғи - 8,8 млрд сўм;
  • ер солиғи - 5,2 млрд сўм;
  • бошқа солиқлар - 0,3 млрд сўм.

Мавзуга оид