Volkswagen ва Volvo компаниялари Ўзбекистон фуқароларини ишга таклиф қилди
Словакиянинг Volkswagen ва Volvo компаниялари ҳайдовчилик, автомобил ишлаб чиқариш, кабел агрегатларини йиғиш, монтаж, автомобилларни синовдан ўтказиш каби йўналишларда Ўзбекистондан ишчиларни таклиф этмоқда. Иш ҳақи 1200−1700 евродан бошланади.
Словакиянинг Volkswagen ва Volvo автомобиль ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистон фуқароларини ишга таклиф қилмоқда, деб хабар берди Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги.
Volkswagen компанияси премиум автомобилларни ишлаб чиқариш, кабел агрегатлари, шасси ва интерьерни йиғиш, монтаж ишлари, диагностика ва автомобилларни синовдан ўтказиш йўналишида ишга таклиф қилади. Компания 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган 240 нафар мутахассисни ишга олади.
Иш уч сменадан иборат. Номзодлардан рус тилини коммуникатив даражада билиш талаб этилади. Иш ҳақи ойига 1200−1600 евро орасида.
Volvo эса 18−45 ёшдаги 150 нафаргача юк машинаси ҳайдовчиларини ишга олади. Рус тилини билишдан ташқари, C ва E тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинади, маош ойига 1700−2400 евро.
Бандлик вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тез орада рўйхатдан ўтиш бўйича эълон беради.
Мавзуга оид
11:30 / 31.10.2024
Уч ҳудудда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
22:16 / 28.10.2024
Volkswagen Германиядаги камида учта заводини ёпади
07:50 / 26.10.2024
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмдан ошди
10:20 / 21.10.2024