Ўзбекистон | 10:14 / 01.05.2024
11289
1 дақиқада ўқилади

Булоқбоши тумани ҳокими Марҳамат туманига ишга ўтказилди

Ўткирбек Маъмуров 7 йилдан буён Булоқбоши тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ҳокими ўзгарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

Булоқбоши тумани ҳокими Ўткирбек Маъмуров Марҳамат тумани ҳокимлигига ўтказилган. 

Ўткирбек Маъмуров 1973 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1997 йилда К.Тимирязев номли Москва қишлоқ хўжалиги академиясини тамомлаган. 

Меҳнат фаолияти давомида қишлоқ хўжалиги соҳаларида агроном, мудир, раис ўринбосари, раис, бошқарма бошлиғи ўринбосари каби лавозимларида ишлаган. 

У 2017 йил декабрида Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.

Марҳамат туманига 2020 йил майидан буён Бобур Йўлдошев ҳокимлик қилиб келаётганди. У 2022 йил февралида тумандаги ўқитувчиларни ота-оналар мажлисида узр сўрашга мажбур қилгани билан машҳур бўлганди.

Мавзуга оид