Жамият | 23:12 / 01.05.2024
13537
1 дақиқада ўқилади

Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди

Автомобил вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилди. 

Фото:

Қамчиқ довонидаги йўл-патрул хизмати отряди ходимлари томонидан қидирувда бўлган автомобил ушланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

Қайд қилинишича, «Nexia-2» русумли, 40701BBA давлат рақам белгили автомобил тўхтатилиб текширилганда, йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича муддати ўтиб кетган 100 млн сўмлик қарзи борлиги, умумий ҳисобда 28 марта йўл ҳаракати қоидасини бузгани ва қидирувга берилгани аниқланган.  

Автомобил вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига қўйилган. 

Мавзуга оид