Ўзбекистон | 09:00 / 02.05.2024
3700
3 дақиқада ўқилади

CNH: қишлоқ хўжалиги техникалари етказишда етакчи компания корхоналари ҳақида

Фото: CNH

CNH компаниясининг Ўзбекистондаги “Uzkeymash” ва “Uzkeyservis” қўшма корхоналари 1997 йилдан буён ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Ушбу давр мобайнида корхонада 16 хил тракторлар, ғалла ўриш комбайнлари ҳамда 2 ва 4 қатор пахта териш машиналари ишлаб чиқарилган.

Ҳозирги пайтда корхонада ишлаб чиқарилаётган 10 хил техникаларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги техникалари стандартлари талабига тўлиқ жавоб беради. Компаниянинг тракторлари маҳаллийлаштириш даражаси ўртача 16% ташкил қилади, ғалла ва пахта териш машиналари эса 26% ошди.

Бунинг натижасида 15-20% гача бўлган импортдан олиб келаётган бутловчи кисмлар харажати пасайтирилди ҳамда техника таннархини оптималлаштиришга олиб келди.

Корхонада барча операциялар амалга оширилади, шулардан металлдан керакли қисмларни ва трактор кабиналарини ишлаб чиқариш, пайвандлаш, буклаш, тозалаш, бўяш, технологик жараёни бўйича мотор ва трансмиссияларни улаш, кабиналарни ва қўшимча қисмларни ўрнатиш, ундан кейин эса тест қилишдир. Сўнг ички техник назоратдан ўтказилиб техникаларни Ўзбекистон стандартларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификация ва метрология ташкилотлари мутахассислари томонидан керакли синовлар ва процедуралар ўтказилади ҳамда техника етказиб берилишга тайёр ҳисобланади.

Корхона 2004 йилдан бери “Uzagrolizing” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда фаолият юритади. Ушбу “Uzagrolizing” АЖнинг асосий вазифаси – замонавий ва ресурстежамкор қишлоқ хўжалиги техникаларини тўғридан тўғри фермер ва кластерларга 7 ва 10 йилга берилади.

“Қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қўшимча тадбирлари” тўғрисидаги президент қарори имзолангач корхона ўз ишлаб чиқариш қувватини 30% кўпайтириб, 2024 йилда 350 йилдан ортиқ техникалар ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Энди фермерлар учун имкониятлар кўпроқ: техника сотиб олишда 20% тўловни амалга оширгач 7 ёки 10 йилгача бўлган лизинг асосида тўлов имкони мавжуд.

Шунингдек, корхона 2023 йилдан бошлаб 2 қаторли пахта териш машинаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. 2024-2026 йилларда CNH компанияси томонидан “Uzagrolizing” АЖга жами 50 млн АҚШ долларига тенг сармоя киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ҳар бир техникага камида 1 йиллик кафолат берилади ва сервис хизмати кўрсатилади. Ҳар бир вилоятда “Uzkeyservis” корхонасининг жами 110 дан ортиқ сервис бригадалари, жойларда сервис марказларида керакли эҳтиёт қисмлар етказиб бериш тизими яратилган. 

Мурожаат учун телефонлар:

+998909836609

+998909694141

Оригинал эҳтиёт қисмларни етказиб бериш бўлими: +99878 120 10 01

Манзил: Тошкент шаҳри, Оҳангарон йўли 2

Мўлжал: Роҳат айланаси, 15 қаватли Artel биноси ёнида

Telegram канал: t.me/cnhuzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид