Ўзбекистон | 12:31 / 03.05.2024
2505
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

Жибути Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 149-давлат бўлди.

Фото: "Дунё" АА

Кеча Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Жибути ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди.

"Дунё" хабарига кўра, икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Жибутининг БМТдаги доимий вакили Муҳаммад Дуалеҳ имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама муносабатларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Жибути Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 149-давлат бўлди.

2024 йилнинг 14 март куни Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике имзоланган эди.

Мавзуга оид