Ўзбекистон | 11:39 / 03.05.2024
6039
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Қирғизистон элчихонасининг янги биноси очилди

Икки мамлакат бош вазирлари рамзий тасмани кесиб, Қирғизистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб берди.

Фото: Бош вазир матбуот котиби

Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси – президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Икки мамлакат бош вазирлари рамзий тасмани кесиб, Қирғизистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб берди. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шунингдек, Абдулла Арипов ва Ақилбек Жапаров мамлакатлар ва қардош халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилиш рамзи сифатида икки туп дарахт экди. Элчихона фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирди.

Мавзуга оид