Ўзбекистон Деҳли аэропортида ушланган фуқаролар билан боғлиқ суриштирув ишларини назоратга олди
Дубайдан Деҳлига учиб келган икки нафар ўзбекистонлик фуқаро тилла қуймаларини Ҳиндистон ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб киришга уринаётганда ушланган.
Жорий йил 6 май куни Дубайдан Деҳлига учиб келган икки нафар ўзбекистонлик фуқаро тилла қуймаларини Ҳиндистон ҳудудига ноқонуний йўл билан олиб киришга уринаётганда қўлга олинган.
"Дунё" хабарига кўра, ҳозир уларга нисбатан суриштирув ишлари ўтказилмоқда.
Мамлакатнинг Деҳлидаги элчихонаси томонидан фуқаролар билан боғлиқ суриштирув жараёни назоратга олинган ва Ҳиндистоннинг масъул ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ишчи алоқалар ўрнатилган. Шунингдек, вақтинча ҳибсга олинган ватандошлар билан учрашув ўтказиш чоралари кўрилмоқда.
Дипломатик миссия ватандошлардан хорижга, жумладан, Ҳиндистонга сафар қилиш чоғида чет давлатлар қонунчилиги талабларига қатъий риоя қилишга, турли шубҳали гуруҳлар ёки шахсларнинг ёлғон ваъдаларига алданиб қолмасликка, самолётга чиқиш олдидан бегона кишилардан юк ёки буюмлар олмасликка чақиради.
Ҳиндистонда турли кутилмаган нохуш ҳолларга тушиб қолган фуқаролар тезкор ва самарали консуллик-ҳуқуқий ёрдам олиш учун элчихона консуллик бўлимига қуйидаги алоқа воситалари орқали мурожаат қилиши мумкин: телефон: +91 11 2467 0774/75, электрон манзил: in.uzembassy@mfa.uz ва info.uzbekembassy@gmail.com, Телеграм-бот: @consuluzbindia_bot.
Мавзуга оид
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
07:37 / 26.10.2024
Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди
00:08 / 20.10.2024
Янги Зеландия аэропортида йўловчилар ва уларни кузатгани чиққанларга 3 дақиқадан ортиқ қучоқлашиш тақиқланди
12:10 / 10.10.2024