618 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
Тошкент вилоятида 618,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан “Қибрайтумангаз” бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, “M.O.” МЧЖ масъул шахслари корхонанинг Қибрай туманида жойлашган иссиқхонада 412,2 минг метр куб табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 618,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 20.09.2024
ГФР иқтисодиёт вазири: Германияда энди газ тақчиллиги йўқ
11:16 / 12.09.2024
Евроиттифоқ Россия газидан бутунлай воз кечишга тайёр
13:51 / 10.09.2024
Қарийб 700 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона аниқланди
15:54 / 04.09.2024