Ўзбекистон | 09:00 / 15.05.2024
4660
7 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент халқаро университети - Билим ва имкониятлар бирлашган маскан!

Фото: Тошкент халқаро университети

Мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган Тошкент халқаро университети ўз талабаларига замонавий ва инновацион технологияларга асосланган, халқаро таълим стандартларига мос келувчи ўқув дастурлар орқали таълим бериб, уларни нафақат мамалакатимизнинг, балки дунёнинг турли жабҳалари талабларига жавоб берадиган рақобатдош ва малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Университет кундузги, масофавий-сиртқи таълим шакллари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрлайди. Таълим бериш жараёнлари HEMIS ахборот тизими асосида ва кредит-модуль тизими орқали амалга оширилиб, университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган, белгиланган намунадаги диплом берилади.

Тошкент халқаро университети дунёнинг кўплаб нуфузли университетлари, шу жумладан АҚШ, Европа, Туркия, Жанубий Корея университетлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, талабаларга икки дипломга эга бўлиш бўйича, талабалар алмашинув ва 1+3, 2+2, 3+1 дастурларида таълим олиш ҳамда халқаро тажриба орттириш имкониятларини яратувчи қатор ишларни амалга оширмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Тошкент халқаро университети” дунёнинг кучли 500 талигидан ўрин олган олий таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаган. 

Тошкент халқаро университети ректори Др. Жун Ёнг Вук Массачусетс технологиялар институтида (МИТ) докторлик унвонини олган, ҳозирги кунда Сеул миллий университети профессори ҳисобланади. У Жанубий Кореянинг нуфузли олий таълим муассасаларида раҳбар лавозимларида фаолият олиб борган.

“Тошкент халқаро университети” билан бирга қуйидаги афзалликларга эга бўлинг: 

100% гача грант ютиб олинг! Кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаб ўқишга қабул қилинган биринчи босқич талабаларига, ўқув йили якунлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари ва эришилган илмий ютуқларга асосан иккинчи ва ундан юқори босқич талабаларига ҳамда республика ва халқаро фан олимпиадаларининг 1-3-ўрин ғолибларига тўлов-контракт шартномасидан 100 фоизгача чегирмалар беришни назарда тутади.

Таълим йўналишингизни иккинчи босқичдан танланг! 1-босқичда талабаларга ўқишга қабул қилинган таълим ва билим соҳалари бўйича умумий билим ва кўникмалар берилади, иккинчи босқичдан бошлаб эса уларга ўзлари қизиққан касблари бўйича фанларни мустақил танлаш ва касбий маҳоратларни оширишга қаратилган билимлар берилади. Бунда ушбу жараёнлар бирор бир маъмурий тўсиқларсиз, тўловларсиз, очиқ ва шаффоф амалга оширилади. Таълимнинг юқори босқичида талабалар етакчи маҳаллий ва хорижий компанияларда малака амалиётларига юборилади.

Тўрт йилда 2 та мутахассисликни қўлга киритинг! Университетдаги мавжуд ўқув режалари ва ўқиш жараёнлари кредит-модул тизими асосида ишлаб чиқилган бўлиб, талабаларга 2 та мутахассислик олиш имкониятини яратади. Талаба асосий таълим йўналишида таҳсил олиши билан бирга қўшимча равишда иккинчи қизиққан касбнинг таълим йўналиши бўйича ҳам фан (модул)ларни ўқиши ва муваффақиятли ўзлаштириши натижасида иккита квалификацияга эга бўлиши мумкин. Бунда ўқув жараёнлари бакалавриат таълим йўналиши (4 йил)га ажратилган жами 240 академик кредит ҳажмида амалга оширилади.

Нуфузли чет эл университетларда ўқишни давом эттириш имконияти! Бакалавриат таълим йўналишида таҳсил оладиган талабалар учун нуфузли хорижий олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириш, академик мобиллик дастурлари (талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви) ҳамда қўшма таълим дастурлари (1+3, 2+2, 3+1) асосида амалга ошириш имкониятларини назарда тутади. Шунингдек, “Магистратура 1+1” қўшма таълим дастури бўйича ҳам магистратура талабаларига Жанубий Корея Республикаси Сежонг университетининг “Bigdata AI MBA”, “AI Finance MBA”, “Global Business MBA” каби магистратура мутахассисликларида 50% грант асосида таълим олиш ва иккита дипломга эга бўлиш имкониятини яратади.

1,5 йилда магистр дипломини қўлга киритинг! Мавжуд ўқув режалари ва ўқиш жараёнлари магистратура талабаларига 1,5 йилда ўз мутахассисликлари бўйича магистр даражасини олиш имкониятини яратади. Бунда талабалар таҳсил олиш билан бир вақтда етакчи маҳаллий ва хорижий компанияларда ўз малакавий амалиёт ва тадқиқот ишларини олиб боради.

Тошкент халқаро университети замонавий технологияларга асосланган таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш, давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, етакчи халқаро таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 ноябрдаги 900-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, олий таълим хизматларини кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан №146186-сонли лицензия тақдим этилган.

Таълим ташкилотига ушбу қарор билан белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Tashkent International University va School of Tashkent халқаро умумтаълим мактаби ҳамда Tashkent kindergarten мактабгача таълим ташкилотини таълим кластери тизимини жорий қилган ҳолда ташкил этиш белгиланган. 

Университетда қуйидаги бакалавриат (кундузги ва масофавий таълим шакли) таълим йўналишлари мавжуд: 

60110200 - Мактабгача таълим

60110500 - Бошланғич таълим

60310900 - Психология (фаолият турлари бўйича)

60111800 - Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили

60230100 - Филология ва тилларни ўқитиш (корейс тили)

60310100 - Иқтисодиёт (ўзбек, рус, инглиз тили - тармоқлар ва соҳалар бўйича)

60412500 - Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

60411200 - Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

60410400 - Молия ва молиявий технологиялар

60411900 - Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар

60610200 - Ахборот тизимлари ва технологиялари

60612100 - Киберхавфсизлик инжиниринги (ўзбек, рус, инглиз тили)

60610500 - Компьютер инжиниринги (АТ-Сервис, Ахборот хавфсизлиги, Мулътимедиа)

60610600 - Дастурий инжиниринг

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун: qabul.tiu.uz

Магистратура бўйича қуйидаги мутахассисликларига ҳужжатлар қабул қилинади:

70310102 - Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

70410401 - Давлат молияси ва халқаро молия

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун: magistr.tiu.uz

Иккинчи олий таълим бўйича қуйидаги таълим йўналишларига ҳужжатлар қабул қилинади:

60310900 - Психология (фаолият турлари бўйича)

60310100 - Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)

60610500 - Компьютер инжиниринги (АТ-Сервис, Ахборот хавфсизлиги, Мулътимедиа)

60612100 - Киберхавфсизлик инжиниринги

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун: ikkinchitalim.tiu.uz

Хорижий, давлат ва нодавлат ОТМларидан ўқишни кўчириш бўйича transfer.tiu.uz ҳаволаси орқали рўйхатдан ўтиш мумкин. 

Университет фаолияти ва қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча саволларингизга қуйидаги расмий саҳифаларимиз орқали тўлиқ маълумотлар олишингиз мумкин. 

Расмий wеб-сайт: tiu.uz

Ахборот-маслаҳат маркази (call-center 24/7): +998 95 131 5555+998 95 383 5555

Телеграм: t.me/tiu_edu

Инстаграм: @tiuofficial

Манзил: Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 7 уй. 

Танловда адашманг! Тошкент халқаро университети - билим ва имкониятлар бирлашган маскан!

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид