Ўзбекистон | 07:40 / 17.05.2024
3322
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аҳоли кўпроқ қайси соҳаларни ўрганишга қизиқаётгани маълум қилинди

Январ-апрел ойларида 49,9 минг нафар аҳоли меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни ўрганиш учун бепул ўқишга жалб этилди. 

Ўзбекистонда аҳоли кўпроқ қайси соҳаларни ўрганишга қизиқаётгани тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Январ-апрел ойларида 49,9 минг нафар аҳоли меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни ўрганиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги ўқув марказлари, давлат ва нодавлат таълим муассасаларига ҳамда устоз-шогирд анъанаси асосида бепул ўқишга жалб қилинди. 

Уларнинг: 

  • 37,5 минг нафари – саноат ва хизмат кўрсатиш;
  • 5,8 минг нафари – қурилиш; 
  • 2,6 минг нафари – ҳунармандчилик;
  • 2 минг нафари – IT;
  • 2 минг нафари – агротехнологиялар йўналишларида ўқишга қизиқиш билдирган.

Мавзуга оид