Хитойда болаларнинг экранга қараш вақти чеклангани уларнинг ҳаракатсизлигини камайтиргани аниқланди
Хитой болаларнинг экрандан фойдаланишини қатъий чеклаган. Охирги ўрганишлар бу чекловлар болаларнинг ҳаракатсизлигини ва экранга тикилиб ўтиришини камайтиргани аниқланди. ЖССТ тавсияларига кўра, болалар ва ўсмирларга бир жойда узоқ ўтириш мумкин эмас.
Хитойда ҳар бир ёш тоифасига мос тарзда болаларнинг экранга қараш вақти чекланган. Британиялик олимларнинг ўрганишларига кўра, бу чекловларнинг натижаси ижобий.
Хитой чекловларига кўра, 8 ёшдан кичик болалар кунига узоғи 40 дақиқа давомида видеоконтент кўриши мумкин. Бу контент бошланғич таълим, қизиқишлар, мустақил санъат таълимига оид бўлиши керак. 8 ёшдан каттароқ болаларга кунига 60 дақиқадан кўп видеога қараш мумкинмас. Бу ёшдан уларга назорат остида кўнгилочар контент кўришига рухсат берилади. Компютер ўйинларини эса ҳафтасига 3 соатдан кўп ўйнаш мумкин эмас.
Бундан ташқари, компютер ўйинлари ишлаб чиқувчилар ёш омилини эътиборга олиши, ўқитувчиларнинг болаларга берадиган уйга вазифалари камайтирилган эди. Натижада, Хитойда болаларнинг зерикарли ўтадиган вақти ва ҳаракатсиз тарздаги машғулотлари қисқарди.
Тадқиқотларга кўра, чекловлар билан болаларнинг ҳаракатсиз машғулотлари 13,8 фоизга камайган. Бу – шаҳар ҳудудида яшовчи болалар учун бир кунда 45 дақиқа ҳаракатсиз бўлиб ўтириш мумкин бўлган вақт ҳисобланади.
Бундай хулосага келиш учун тадқиқотчилар 9 ёшдан 18 ёшгача бўлган 7 минг нафар юқори синф ўқувчиларининг маълумотларини ўрганишган. Маълумотлар экранга қараш вақтига чеклов қўйилишидан олдинги ва кейинги муддат: 2020 ва 2021 йилларга тегишли.
Чекловлар сабаб болаларнинг экран вақти ўртача 10 фоизга камайган, бу тахминан 10 дақиқа атрофидаги вақтга тўғри келади.
ЖССТ 5-17 ёшдаги болалар ва ўсмирлар учун жисмоний фаолликнинг муҳимлигини қайд этган. Улар ҳар куни камида 60 дақиқа ўртача интенсивликдаги жисмоний ҳаракат билан шуғулланиши керак. Болаларга узоқ муддат бир жойда ўтириш каби ҳаракатсизлик мумкин эмас.
Мавзуга оид
19:03
Ҳонконгда 2019 йилги норозилик намойишларининг 45 нафар етакчисига ҳукм ўқилди
18:56
ЕИ Хитой компанияларидан ишлаб чиқаришларини Европага жойлаштиришни талаб қилади
17:22
«Марказий Осиё – Хитой» қувури орқали 14 йилда етказилган табиий газ миқдори маълум қилинди
15:02