Жаҳон | 07:20 / 20.05.2024
3068
3 дақиқада ўқилади

Зеленский: Россия фронт чизиғида қўшинларимизни заифлаштира олмайди

Украина президенти ўтган ҳафтада Украина Қуролли кучларининг Харкив ва Донецк йўналишларида позициялари мустаҳкамланганини маълум қилди. 

Фото: Christoph Soeder/dpa/picture alliance

Ўтган ҳафтада Украина қўшинлари Харкив вилоятида ўз позицияларини мустаҳкамлай олди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский 19 май, якшанба куни Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирскийнинг ҳисоботидан сўнг мурожаатида маълум қилди. Президентнинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучлари Донецк йўналишида, хусусан, Россия қўшинлари сўнгги бир неча кундан бери бостириб киришга уринаётган Часов Яр шаҳри ҳудудларида ҳам ўз позицияларини яхшилаган. «У ўз мақсадига эришмаяпти. Украинани Харкив вилоятидан Донецк вилоятигача бўлган кенг жабҳада ҳимоя қилаётгани учун мен ҳар бир аскарга, ҳар бир сержантга, етарлича жасур ва қатъиятли ҳар бир офицерга миннатдорчилик билдираман. Ўз позицияларимизни сақланг», — деди Зеленский. 

Украина президенти, шунингдек, қутқарувчиларга, тез тиббий ёрдам бригадалари фелдшерларига, «Россия ўққа тутишидан кейин нормал ҳаётни тиклаётган» таъмирлаш бригадаларига миннатдорчилик билдирди. «Ўз касбий бурчини бажариб, бутун давлатимизга Россияга қарши туришда ёрдам берган ҳар бир кишига раҳмат».

Россия янги ҳужуми фонида Харкив вилоятини ўққа тутишни кучайтирди 

10 май куни Россия қўшинлари Украинанинг Харкив вилоятидаги чегара ҳудудларини ўққа тутишни кескин кучайтирди. Шу куни улар бир қанча ҳудудларда ҳужум уюштирдилар ва кейинроқ бир қанча аҳоли пунктларини назорат остига олдилар. 

19 май куни Россия Қуролли кучлари Харкив вилоятининг бир қатор қишлоқларига зарбалар берди. Отишма натижасида 11 киши ҳалок бўлди, деди Харков ВҲМ раҳбари Олег Синегубов, у Харкив вилоятида 20 майни Мотам куни деб эълон қилди. 

17 май куни Владимир Путин Россия армияси «бугунги кунга қадар» Харкивни эгаллашни режалаштирмаганини айтди. У ҳужум операциясини Украина Қуролли кучлари чегара ҳудудларини ўққа тутгани сабабли Россиянинг Украина билан чегарасида «санитар зона» яратиш истаги билан изоҳлади.

Мавзуга оид