Ўзбекистонда яшил облигацияларни муомалага киритиш тартиби ишлаб чиқилди
"Яшил" облигациялар орқали "яшил" инфратузилмага хусусий капитални жалб қилиш белгиланган.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг "Яшил облигацияларни жойлаштириш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.
Президентнинг "2030 йилгача Ўзбекистоннинг “яшил” иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "яшил" облигациялар орқали "яшил" инфратузилмага хусусий капитални жалб қилиш - “яшил” молиялаштиришни янада кенгроқ тарғиб қилиш учун рағбатлантириш ва архитектура яратиш орқали хусусий секторни "яшил" корхоналарга инвестиция киритишга йўналтириш белгиланган.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан мазкур топшириқни бажариш мақсадида "Яшил облигацияларини жойлаштириш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги қоидаларни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи лойиҳасини ишлаб чиқилган.
Лойиҳа 7 боб 28 банддан иборат. Лойиҳа билан:
- яшил облигацияларни чиқариш дастури;
- чиқаришни рўйхатга олишга доир талаблар;
- жойлаштирилган яшил облигациялардан келиб тушган маблағларни бошқариш;
- маблағларни тақсимлаш ҳақида ва таъсир ҳақидаги ҳисоботлар;
- маълумотларни ошкор этиш ва ҳисобдорлик;
- қоидаларни бузганлиги учун чоралар белгиланган.
Лойиҳани ишлаб чиқишда Европа Иттифоқининг қатор давлатлари (Англия, Германия, Венгрия ва бошқалар), Индонезия, Покистон ва бошқа давлатларнинг тажрибалари ўрганилган.
Лойиҳа қабул қилиниши натижасида:
- "яшил" иқтисодиётга ўтишга қўшимча манбалар шаклантиришга ёрдам беради;
- капитал бозори соҳасида янги қимматли қоғозлар турини пайдо бўлиши ва натижада капитал бозорни кенгайишига олиб келади;
- Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини оширишига ёрдам беради.
Лойиҳа қабул қилиниши давлат бюджетидан маблағлар ажратилишини талаб этмайди.
Мавзуга оид
07:59
“Яшил энергия” учун аҳолига салкам 9 млрд сўм субсидия берилди
09:29 / 06.11.2024
Ўзбекистонда 2030 йилгача “яшил” энергия манбалари 40 фоизга етказилади
12:12 / 12.06.2024
Қимматли қоғозлар эмиссияси қоидаларига қўшимчалар киритилмоқда
07:13 / 07.06.2024