Юнусободда ниқоб таққан ҳолда дарахт кесган шахслар 5 суткага қамалди
Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги мактаб ёнида 16 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан 1 туп сафора дарахти давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида илдизи билан қўпориб ташланганди.
Бош прокуратура ахборот хизмати ҳуқуқбузарларнинг шахси тўлиқ аниқланиб, тегишли процессуал чора-тадбирлар амалга оширилаётганини маълум қилган эди.
Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарлар Д.Э. ва А.А. Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси ва 79-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган. Айбдор Д.Э. га 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 8 миллион 500 минг сўм жарима жазоси тайинланган. А.А.га эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 17 миллион сўм жарима белгиланган.
Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳуқуқбузарлар Д.Э. ва А.А. дан Вазирлар Маҳкамасининг 464-сонли қарори 4-иловасига биноан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун 27 миллион 880 минг сўм ундириб олинган.
Таг қисми билан олиб ташланган сафора тегишли соҳа мутахассислари ҳамда туман экология бўлими масъуллари томонидан агротехник қоидалар ва методларга асосланган ҳолда ишлов берилиб, биологик ўғитлар билан тўйинтирилган тупроқ қопламаси ётқизилган ҳолда ўз ўрнига қайта экилган.
Мавзуга оид
17:40 / 08.11.2024
“Дунёдаги дарахтларнинг 38 фоизи йўқолиб кетиш хавфи остида” – IUCN
20:35 / 07.11.2024
2 туп чинорни кесган шахс табиатга 199 миллион сўм зарар етказди
18:18 / 06.11.2024
Шаҳарни салқинлатиш учун қанча дарахт керак? Олимлар жавоб берди
14:20 / 24.10.2024