Ўзбекистон | 16:59 / 22.05.2024
9728
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Йил бренди: Lalaku сифат бўйича энг яхши бренд деб тан олинди!

18 май куни Тошкентда бўлиб ўтган “МАКОН Маркетинг Форум-2024” халқаро бизнес-форуми доирасида “Йил бренди-2023” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Ўз маҳсулотларида сифат ва мижозлар қулайлигини 1-ўринга қўйган "Lalaku" бренди унда “Йил бренди” мукофотини қўлга киритди. Ушбу танлов истемолчилар ўртасида ўтказилди ва истеъмолчиларнинг овоз бериши орқали аниқланди.

“Lalaku” бу — Ўзбекистон бозорида болалар ва катталар учун гигиеник маҳсулотлар, шунингдек, кундалик истеъмол товарларини таклиф этади.

“Бу номинация келажакда янаям яхшироқ ишлашимизга, халқимизга янада яхшироқ маҳсулотларни етказиб беришимизда катта қўллаб-қувватлаш бўлди. “Lalaku” бренди остида 2017 йилдан бошлаб болалар тагликлари ишлаб чиқаришни бошлаганмиз. Бунда асосий эътибор сифатга, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилди ва бугун кўп йиллик меҳнатимиз ўз натижасини берди.

Сифатга доимий эътибор қаратамиз. Маҳсулотларимизга талаб биз ўйлагандан кўпроқ бўляпти, шунинг учун ишлаб чиқаришни 30%га оширишни режа қилгандик. Кейинги йилда бундан юқорироқ натижага эришишини мақсад қилдик. 2024-25 йилларда ишлаб чиқаришни кенгайтириб, янги тармоқларни йўлга қўйган ҳолда экспортни кўпайтирмоқчимиз”,- дейди “Lalaku” корхонаси маркетинг бўлими бошлиғи Муҳиддин Фозилов.

Айни пайтда компания ўз маҳсулотларини Саудия Арабистони, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва Белоруссияга экспорт қилади. Форум доирасида ташкил этилган кўргазмада компания маҳсулотлари намунали кўргазма сифатида сертификатга эга бўлди.

Компания гигиеник воситалар ишлаб чиқаришда Америка ва Туркиянинг энг олий навли хом ашёларидан фойдаланади ва аҳолига максимал даражада экологик тоза ва сифатли махсулот етказиб бериш устида мунтазам ишлаб келади.

Instagram | YouTubeTelegramFacebook 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид