Ўзбекистон | 11:00 / 23.05.2024
6399
2 дақиқада ўқилади
Реклама

VII «Йил бренди 2023» мукофотининг ғолиблари эълон қилинди

18-19 май кунлари «Ҳумо Арена»да 25 та номинацияда истеъмолчилар ва эксперт ҳайъати танловига кўра «Йил бренди 2023» мукофоти тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«МАКОН сотувчилар даври» бизнес-форуми доирасида VII «Йил бренди 2023» мукофотининг ғолибларини тақдирлаш тантанали маросими ўтказилди. Унда очиқ тарзда уюшманинг экспертлари ва ҳамкорлари овоз бериши орқали ғолиблар эълон қилинди.

Ҳар йилги «Йил бренди» мукофоти – бу Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг соврини бўлиб, у 2024 йилда 7-марта ўтказилмоқда. Мукофот натижалари Ўзбекистон маркетинг уюшмаси талқинига кўра, ҳар йилги Ўзбекистон брендлар ва агентликлар рейтингида акс этади.

“Йил бренди” мукофотининг мақсади – маҳаллий бозорда муваффақиятли ишлаган энг яхши маркетинг жамоалари ва экспертларини аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тадбиркорлик соҳасини, Ўзбекистон маркетинг ва реклама хизматлари бозорининг инфратузилмасини ривожлантиришдан иборат.

Бу йил ҳам истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериши @makon_brand_bot телеграм-ботида ўтказилди. Тўрт ҳафта давом этган овоз беришда 350 минг нафар истеъмолчи қатнашди, улар 25 та номинацияда 285 та брендга овоз бердилар.

«Йил бренди 2023» мукофотида 25 та номинациянинг ҳар биридаги ғолиблардан ташқари маросимда «Ўзбекистонда маркетинг ва реклама ривожланишидаги хизматлари учун», «Ўзбекистонда маркетинг ривожига қўшган ҳиссаси учун», «Маркетинг соҳасида давлат тилидаги фаол маърифий фаолияти учун», «Йил кашфиёти» каби махсус совринлар ҳам тақдим этилди.

Истеъмолчилар ва эксперт ҳайъати танловига кўра VII «Йил бренди 2023» мукофотининг барча ғолиблари ҳақида маълумот билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

 Реклама