Ўзбекистон | 10:19 / 25.05.2024
7839
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги қурилаётган турар жойда ишчини тупроқ босиб қолди

Яккасарой туманида янги қурилаётган турар жой чуқурида ишчини тупроқ босиб қолди. ФВВ қутқарувчилари унинг ҳаётини сақлаб қолди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар бошқармаси

24 май куни Тошкент шаҳрида ишчини қум босиб қолди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Соат 17:05 да Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Яккасарой тумани «Дилбулоқ» МФЙ ҳудудида бир нафар фуқарони янги қурилаётган турар жой мажмуаси чуқурида пайвандлаш ишларини олиб бораётган вақтида тупроқ босиб қолгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.

Айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишларини амалга оширган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган.

Фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида.

Мавзуга оид