Ўзбекистон | 23:15 / 29.05.2024
13010
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда автобус билан тепловоз тўқнашди
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳат олганлар йўқлиги айтилмоқда.
Тошкент шаҳрида автобус билан тепловоз тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд қилинишича, 29 май куни Сергели тумани, Қумариқ кўчасида 1994 йилда туғилган А.И. бошқарувида бўлган автобус 1979 йилда туғилган Ж.А. бошқарувида бўлган ТМ-3 русумли тепловоз билан тўқнашиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ИИББ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024
Тошкентда тезлиги юқори BYD мактаб ўқувчисини уриб юборди
18:58 / 19.09.2024