АҚШ ва Украина хавфсизлик бўйича икки томонлама келишувни имзолайди
Шартнома АҚШ Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлаши, жумладан, украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, разведка маълумотларини алмашиш ва иқтисодий ёрдам бўйича мажбуриятларни белгилайди.
Америка Қўшма Штатлари Украина билан хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича икки томонлама шартномани имзолашга тайёр. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Қайд этилишича, Қўшма Штатлар «иттифоқчилар ўртасида кескинлик кучайиши» сабабли Украинага хавфсизлик бўйича келишув таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда нашрга Байден маъмуриятидаги манбалар маълум қилган.
FT журналистларининг ёзишича, Америка президенти Жо Байден ва Украина етакчиси Володимир Зеленский июн ойида Италияда бўлиб ўтадиган G7 саммити доирасида келишувга эришиши мумкин.
«Кейинги ой имзоланадиган келишув Вашингтон билан муносабатлар ёмонлашганидан хавотирга тушган Киев расмийларини тинчлантиришга қаратилган», деб ёзди газета.
Таъкидланишича, бу келишув Украина ва НАТО аъзолари билан тузилган хавфсизлик ҳужжатлари қаторидаги энг муҳими бўлади.
Шартнома АҚШ Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлаши, жумладан, украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, разведка маълумотларини алмашиш ва иқтисодий ёрдам бўйича мажбуриятларни белгилайди.
Аввалроқ, Украина бир қанча давлатлар, жумладан, Буюк Британия, Германия, Франция, Дания, Канада, Италия, Нидерландия, Финляндия, Латвия, Испания, Белгия ва Португалия билан айнан шундай келишувни имзолаган эди.
Мавзуга оид
22:02 / 18.11.2024
Украина узоқ масофага учадиган ракеталар учун рухсат олди: энди нима бўлади?
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:47 / 18.11.2024