Шимолий Корея баллистик ракеталарни яна синовдан ўтказди
Жанубий Кореянинг маълум қилишича, ракеталар Пхеняннинг Сунан туманидан эрталаб соат 6:14 да учирилган ва Япон денгизига тушишидан олдин тахминан 350 километр учган.
Шимолий Корея Япон денгизига 10 га яқин қисқа масофали баллистик ракеталарни учирди, деб хабар бермоқда Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги 30 май, пайшанба куни эрталаб Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасига таяниб.
Таъкидланишича, ракеталар Пхеняндаги Сунан ҳудудидан эрталаб соат 6:14 да учирилган ва Япон денгизига тушишдан олдин тахминан 350 километр масофани босиб ўтган. «Шимолий Корея ракета учирилишидан ташқи дунёга хабар сифатида фойдаланса-да, бир вақтнинг ўзида 10 га яқин ракетани учириш унга хос эмас», - дея таъкидлайди журналистлар.
Жанубий Корея ҳарбий раҳбарияти мамлакат пойтахти Сеул ва муҳим ҳаво базалари масофасига тушган ракета учирилишини Корея яриморолига таҳдид солувчи «провокация ҳаракати» сифатида қоралади ва бунга кескин жавоб беришга ваъда берди, деб ёзади Yonhap.
Япония ҳукумати ҳам Пхенян томонидан учирилган ракеталар баллистик бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлайди. Бош вазир Фумио Кишидага кўра, ракеталар Япониянинг махсус иқтисодий зонасидан ташқарига тушган ва улардан ҳеч қандай зарар қайд этилмаган.
Моделга қараб, баллистик ракеталар ядровий каллак билан жиҳозланган бўлиши мумкин. Шимолий Кореянинг бундай ракеталарни синовдан ўтказиши БМТ томонидан Пхенянга нисбатан жорий қилинган тегишли тақиққа зид келади. Пхенян 17 май куни ҳам баллистик ракеталар синовини ўтказганди.
Шимолий Кореянинг орбитага разведка сунъий йўлдошини чиқаришга уриниши
КХДРнинг навбатдаги ракета учириши Шимолий Корея ҳарбий мақсадларда Ер орбитасига сунъий йўлдош олиб чиқишга уриниш муваффақиятсизликка учраганидан икки кун ўтиб амалга оширилди, деб эслатди dpa агентлиги. ОАВ маълумотларига кўра, 28 майга ўтар кечаси разведка учун мўлжалланган Malligyong-1 сунъий йўлдошини олиб кетаётган ракета-ташувчи учирилганидан кўп ўтмай ҳавода портлаб кетган.
АҚШ ва Япония Шимолий Кореянинг сунъий йўлдошли ракета учиришини БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини бузиш сифатида баҳолади.
Мавзуга оид
16:59 / 18.11.2024
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
09:08 / 08.11.2024
Зеленский: Курск областидаги КХДР аскарлари йўқотишларга дучор бўлмоқда
12:00 / 30.10.2024
АҚШ Давлат департаменти Данияга "ҳаво-ҳаво" ракеталарини сотишни маъқуллади
20:15 / 27.10.2024