Оқ уй Россияга зарба йўллашга рухсат берилгани бўйича тафсилотларга аниқлик киритди
Украина Россия ҳудудига мамлакат шимолий чегараси яқинида зарба бериш учун Америка қуролларидан фойдаланиши мумкин бўлади. Рухсат ATACMS ракеталарига тааллуқли эмас.
АҚШнинг Киевга Россия ҳудудига Америка қуроллари билан зарба йўллашга рухсат бериш ҳақидаги қарори Украина шимолидаги бутун минтақага тегишли. Бу ҳақда 31 май, жума куни Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг Европа масалалари бўйича директори Майкл Карпентер ТСН телеканалига берган интервюсида маълум қилди.
Карпентернинг сўзларига кўра, гап нафақат Харкив вилояти, балки Суми вилояти яқинидаги ҳудуд ҳақида ҳам боряпти. «Бу Россия кучлари Украинани ўққа тутаётган шимолдаги бутун минтақага тааллуқлидир. Илгари улар у ердан нисбатан хавфсиз тарзда ўққа тутиши мумкин эди, аммо энди Украина кучлари жавоб учун бизнинг ўқ-дориларимиз ва қуролларимиздан фойдаланиши мумкин», - деди АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили.
Шу билан бирга, у рухсатнома узоқ масофали ATACMS ракеталарига тааллуқли эмаслигини таъкидлади. «Бу узоқ масофадан зарбалар бериш учун мўлжалланган ATACMS’га тааллуқли эмас, чунки у Украинага ўзини ҳимоя қилиш қобилиятини бериш учун мўлжалланган», — деди Майкл Карпентер.
АҚШ Киевга Россия ҳужумларини қайтаришда «мослашувчанликка» рухсат берди
АҚШ президенти маъмурияти Жо Байденнинг кўрсатмаларига биноан, Украинага Россия Федерацияси ҳудудига, аммо Россия томонидан ҳужумга учраган шаҳарни ҳимоя қилиш учун «фақат Харкив билан чегарада» Америка қуролларидан фойдаланган ҳолда зарбалар йўллашга норасмий тарзда рухсат берди. Бу ҳақда 30 май куни Американинг Politico нашри ва CNN телеканали хабар қилди.
Politico суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, яқинда АҚШ президенти Жо Байден ўз жамоасига «Харкивда жавоб қайтариш учун» Украинанинг Америка қуролларидан фойдаланишига қўйилган чекловларни бекор қилишни ва Украина Қуролли кучларига «зарба берган ёки бунга тайёрланаётган Россия қўшинларига жавобан ҳужум қилишига» рухсат беришни буюрган. Шу билан бирга, нашр манбасининг таъкидлашича, Украина Россия Федерациясидаги фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қилиш учун Америка қуролидан фойдалана олмайди ёки Россия ҳудуди ичкарисидаги ҳарбий нишонларга зарба бера олмайди.
Мавзуга оид
20:14
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
20:09
Россиялик актёр ва режиссёр Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди
18:08
Россия Давлат Думаси ҳукуматдан миграция параметрларини белгилашни сўради
17:29