Ўзбекистон ҳудудлари ва Бирмингем ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Бирмингем аэропортининг авиация бўйича директори Том Скрин билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, учрашув давомида Британия томонига Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ва туркомпаниялар учун яратилган шароитлар, туризм инфратузилмаси ва мамлакатда мазкур соҳада олиб борилаётган жадал ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Томонлар Ўзбекистон шаҳарлари ва Бирмингем ўртасида авиақатновларни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилди.
Том Скрин Ўзбекистонда туризм соҳасини модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолаб, республика авиакомпаниялари билан йўловчи ва юк ташиш соҳасида ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Учрашув якунида ушбу масалаларни батафсил муҳокама этиш мақсадида томонлар ўртасида яқин орада онлайн учрашув ташкил этишга келишиб олинди.
Бирмингем аэропорти 1939 йилда ташкил этилган. Аэропорт шаҳар марказидан 10 километр масофада жойлашган. У Британиядаги энг гавжум ҳаво бандаргоҳларидан бири ҳисобланади. Маълумотларга кўра, 2023 йилда мазкур аэропорт хизматидан салкам 11,5 миллион киши фойдаланган.
Мавзуга оид
20:30 / 28.09.2024
«Азимут» авиакомпанияси Россиядан Ўзбекистонга рейс очишни режалаштирмоқда
21:12 / 24.08.2024
Тошкентдан Москвага учган самолёт носозлик туфайли аэропортга қайтди
07:24 / 25.06.2024
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида мунтазам авиақатновлар сони ҳафтасига 100 тага етказилади
20:16 / 24.06.2024