Жамият | 19:26 / 08.06.2024
8496
1 дақиқада ўқилади

Тошкент аэропортида аёлларни фоҳишалик қилиш учун Туркияга юбораётган шахс ушланди

У аёлларга даромадли иш топиб беришни ваъда қилган.

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент халқаро аэропортида одам савдоси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.

Қайд қилинишича, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги тўрт нафар аёлни фоҳишалик билан шуғуллантириш учун Туркияга жўнатмоқчи бўлган. У аёлларга даромадли иш топиб беришни ваъда қилган ва Тошкент-Истанбул авиарейси орқали Туркияга юбораётганида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид