Жамият | 10:11 / 09.06.2024
20887
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автомобил ёниб кетди

Икки киши шифохонага ётқизилган.

Фото: Қозоғистон ФВВ

Қозоғистоннинг Атирау областида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган Lada Largus автомобилида ёнғин чиқди.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 8 июн куни соат 11:45 да Атирау области, Макат тумани ҳудудидан ўтувчи Атирау-Ақтўбе республика аҳамиятига эга автомобил йўлининг 31-километрида содир бўлган.

Россия—Ўзбекистон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Ўзбекистон давлат рақамига эга бўлган Lada Largus русумли автомашинада содир бўлган ёнғин соат 12:50 да тўлиқ бартараф этилган.

Автомобил ичида Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси бўлган. Ёнғин оқибатида Lada Largus машинаси ҳайдовчиси жароҳат олмаган, қолган икки нафар йўловчи турли даражадаги куйиш жароҳати билан Атирау области касалхонасига ётқизилган.

Ҳайдовчи ва жароҳат олганларнинг шахсларига аниқлик киритилган ва улар билан доимий алоқа ўрнатилган. Ушбу ҳолат Бош консулхона назоратига олинган.

Мавзуга оид