Ўзбекистон | 14:19 / 10.06.2024
3156
1 дақиқада ўқилади

Сейсмология институти директори ўзгарди 

Геология-минералогия фанлари доктори, профессор Вохитхон Исмоилов директор лавозимида иш бошлади.

Фото: Фанлар академияси

Бугун, 10 июн куни Фанлар академияси Ғ.Мавлонов номидаги Сейсмология институтига янги директор тайинланди.

Фанлар академияси хабарига кўра, геология-минералогия фанлари доктори, профессор Вохитхон Исмоилов директор лавозимида иш бошлади.

Вохитхон Исмоилов бунгача Сейсмология институти директори ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди. 

Профессор Ваҳоб Рафиқовга кўп йиллик самарали меҳнати учун Фанлар академиясининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Мавзуга оид